М А Ъ Л У М О Т

   Жорий йил давомида «Фарғона Дори-Дармон»АЖда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

  «Фарғона Дори-Дармон»АЖга 2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 96 та мурожаатлар келиб тушди. Бу мурожаатларнинг 27 таси ёзма мурожаатлар, 44 таси оғзаки ва мурожаатлар хисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасининг Ишонч телефони ва Халк қабулхонаси томонидан – 25 та мурожаатлар келиб тушган.

  Жумладан, иш хақи, архив ва иш жойидан маълумотнома сўраб – 22 та, ишга жойлаштириш бўйича – 20 та, дорихона шахобчаси очиш ва айрим дори воситасиларни топишда ҳамда нарх-навоси бўйича – 30 та, хар хил масалалар бўйича 24 тани ташкил этади.

  Барча мурожаатлар белгиланган тартибда кирим қилиниб, масъулларга ижро учун топширилган ва бажарилиши назоратга олинган.

 Масъул ижрочилар томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ ушбу мурожаатларни ўз вақтида ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилган ва барча мурожаатлар юзасидан тегишли тушунтириш берилган ҳамда барчаси ижобий хал этилган.

 Жамиятга юборилган мурожаатлар юзасидан хар ярим йил якунлари бўйича йиғилиш ташкил этилиб, мазкур йиғилишда мурожаатларни ўрганиш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар тахлил қилиниб, масъул ижрочиларга тегишли тушунтиришлар бериб келинмокда.

     Мазкур йўналишдаги тадбирлар давом эттирилиб, жамият рахбарияти томонидан алохида назоратга олинган.

  • 24.Yan.2022

Thanks!

Our editors are notified.