Мажбуриятларни бажариш муддати: 2023 йил якуни бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиғилиш ўтказиш санасидан 2026 йил якуни бўйича ўтказиладиган акциядорларнинг умумий йиғилиши санасигача.
Танловда қатнашиш учун аризалар бериш санаси: 2024 йил 25 майига қадар.
Бошқарув Раиси лавозими номзодларига қўйиладиган минимал талаблар:
1) фармацевтика ёки иқтисодий олий таълимга эга бўлиши;
2) мазкур соҳада икки йилдан кам бўлмаган меҳнат фаолияти (тажрибаси) бўлиши;
3) ариза берувчи шахс, ўтган 3 (уч) йил мобайнида якка ҳокимлик ижроия органларида фаолият юритмаган, мувофиқлаштирувчи ижроия органининг таркибига кирмаган ёки фармавцевтика соҳаси (фаолияти) бўйича лицензия талаб ва шартларини шахсан ўзининг айби билан тўхтатилаётган пайтда юридик шахсларга тасисчиси бўлмаган бўлиши;
4) иқтисодиёт соҳасидаги фаолияти ёки бошқарув тартибига қарши жинояти бўйича судланганлик муддати йўқ (тугаган) бўлиши;
5) ариза берувчи шахс, якка ҳокимлик ижроия органларида фаолият юритмаган ёки мувофиқлаштирувчи ижроия органининг таркибига кирган юридик шахснинг банкрот бўлган пайтдан ва банкрот эълон қилингган пайтдан икки йил ўтган бўлиши;
“Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамияти Бошқарув Раиси лавозимига танлов бўйича батафсил маълумотларни Жамиятнинг расмий сайти www.ferdoridarmon.uz орқали танишиш мумкин.
Аризалар қоғоз ва электрон шаклда қуйидаги манзилга амалга оширилиши сўралади:
Фарғона шаҳар, Аль-Фарғоний кўчаси 50 уй ёки info@ferdoridarmon.uz
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телафон рақами орқали олиш мумкин:
+ 998 91 617 23 12

  • 23.May.2024

Thanks!

Our editors are notified.