АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Фарғона Дори-Дармон” АЖ 2022 йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича, шунингдек, молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш бўйича танлов эълон қилади.

Аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

Фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида” ги (ЎРҚ-677-сон, 25.02.2021 йил) қонуни ҳамда бошқа тегишли қонун хужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ йўлга қўйган бўлиши;

Йирик корхона ва ташкилотларда самарали аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича зарур иш тажрибасига эга бўлиш.

Танловда иштирок этиш учун даъвогарлар қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

Аудиторлик ташкилоти ваколатли давлат органинининг аудиторлик ташкилотлари реестрига киритилганлигини тасдиқловчи хужжат (ёки ҳавола) нусхаси;

Аудиторлик ташкилотининг фаолияти, иш тажрибаси, аудиторлик текширувини ўтказиш муддати ҳамда аудиторлик ҳизмати миқдори тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган тижорат таклифи;

Аудиторларнинг малакаси ва мутахассислигини тавсифловчи хужжатлар (малака гувоҳномаси, сертификат ёки диплом) нусхалари.

Хужжатлар қоғоз кўринишда, аудиторлик ташкилоти раҳбари томонидан имзоланган ҳамда корхона муҳри билан тасдиқланган ҳолда

“Фарғона Дори-Дармон” АЖ нинг қуйидаги манзилига 25.05.2022 йил соат 10:00 га қадар юборилиши шарт.

Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси 50 уй.

Электрон почта манзили: info@ferdoridarmon.uz

Мурожаат учун телефон: (+99895) 400 93 64

Thanks!

Our editors are notified.