“Фарғона Дори-Дармон” АЖ 2023 йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича, шунингдек, молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш бўйича танлов эълон қилади.
Аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:
Фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида” ги (ЎРҚ-677-сон, 25.02.2021 йил) қонуни ҳамда бошқа тегишли қонун хужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ йўлга қўйган бўлиши;
Йирик корхона ва ташкилотларда самарали аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича зарур иш тажрибасига эга бўлиш.
Танловда иштирок этиш учун даъвогарлар қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:
Аудиторлик ташкилоти ваколатли давлат органинининг аудиторлик ташкилотлари реестрига киритилганлигини тасдиқловчи хужжат (ёки ҳавола) нусхаси;
Аудиторлик ташкилотининг фаолияти, иш тажрибаси, аудиторлик текширувини ўтказиш муддати ҳамда аудиторлик ҳизмати миқдори тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган тижорат таклифи;
Аудиторларнинг малакаси ва мутахассислигини тавсифловчи хужжатлар (малака гувоҳномаси, сертификат ёки диплом) нусхалари.
Хужжатлар қоғоз кўринишда, аудиторлик ташкилоти раҳбари томонидан имзоланган ҳамда корхона муҳри билан тасдиқланган ҳолда
“Фарғона Дори-Дармон” АЖ нинг қуйидаги манзилига 25.05.2023 йил соат 10:00 га қадар юборилиши шарт.
Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси 50 уй.
Электрон почта манзили: info@ferdoridarmon.uz
Мурожаат учун телефон: (+99895) 400 93 64
Thanks!
Our editors are notified.