“Фарғона Дори-Дармон” АЖ жамият тасарруфидаги автотранспорт воситаларини баҳолаш ва экспертизадан ўтказиш бўйича танлов эълон қилади.

           Мустақил баҳоловчи ташкилотлар танловда иштирок этиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • Баҳолаш ва экспертиза қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусҳаси;
  • Корхонанинг амалдаги таъсис хужжатлари нусхаси;
  • Баҳолаш ва экспертиза қилишни амалга оширувчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
  • Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигни тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
  • Баҳолаш ва экспертиза қилиш ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
  • Баҳоловчиларнинг малакаси ва мутахассислигини тавсифловчи хужжатлар (малака гувоҳномаси, сертификат ёки диплом) нусхалари.

          Хужжатлар қоғоз кўринишда, баҳоловчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ҳамда корхона муҳри билан тасдиқланган ҳолда
“Фарғона Дори-Дармон” АЖ нинг қуйидаги манзилига 05.02.2022 йил соат 17:00 га  қадар юборилиши шарт.

Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси 50 уй.

Электрон почта манзили: info@ferdoridarmon.uz

Мурожаат учун телефон: (+99895) 400 93 64

Эслатма*- Келиб тушган таклифлар жамиятнинг ваколатли бошқарув органи томонидан кўриб чиқилади ҳамда тегишли қарор қабул қилинади. Жамият келиб тушган ҳар бир таклиф муаллифига жавоб қайтариш мажбуриятини олмайди.

 

Жамият бошқаруви

  • 24.Янв.2022

Спасибо!

Теперь редакторы в курсе.