“Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги
умумий йиғилишини ўтқазиш ҳақида.
Ҳурматли акциядорлар! “Фарғона Дори Дармон” акциядорлик жамияти (Юридик манзил: Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кучаси, 50-уй, электрон почта манзили: info@ferdoridarmon.uz, телефон: (91-617-23-12) Сизга 2024 йил 20 июнь соат 1000 да Қўқон шаҳар, Турон кўчаси, 76 – уйда акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг 2023 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2024 йил 17 июнь куни ҳолати шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартиби қуйидача:
- Умумий йиғилиши Регламентини ҳамда саноқ комиссияси аъзолари сони ва таркибини тасдиқлаш
- Жамият Кузатув Кенгашининг ҳисоботи ва 2023 йилда тасдиқлаш.
- Жамият Бошқарув раисининг 2023 йил якуни бўйича жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида хисоботини тасдиқлаш.
- 2023 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари ҳисоб- варағини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича меҳнат фаолити юзасидан ташқи аудиторининг хулосасини тасдиқлаш.
- 2023 йил учун молия-хўжалик фаолияти текшируви натижалари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- 2023 йил молиявий – хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.
- Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- Жамиятнинг 2024 молиявий йили якуни бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
- Жамиятнинг 2024 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш.
- 11. Жамият Бошқарув раисини сайлаш ва у билан мехнат шартномасини тузиш.
- 12. Жамият аффилланган шахслари билан тузилган битимларни ва келгусида Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
- 13. Жамиятда 2023 йил якуни бўйича корпоратив бошкарув тизимини мустакил баҳоланиши натижаларини маъқуллаш.
- 14. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган 2016-2020 йиллар учун ҳисобланган дивидендларни жамият ихтиёрига олинишини маъқуллаш.
- Жамият ижроия органи аъзоларини қайта сайлаш.
Сиз акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар билан жамиятда ёки жамиятнинг расмий веб сайти www.ferdoridarmon.uz орқали танишишингиз мумкин:
- жамиятнинг йиллик ҳисоботлари;
- бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари хисоб – варағи;
- жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссияси ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси;
- корпоратив бошкарув тизимини бахолаш буйича хулосаси;
- Жамият ижроия органи раҳбари номзоди ва аъзолари тўғрисида маълумот;
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши қатнашчилари шахсни тасдиқловчи хужжат билан ҳамда акциядор вакили эса Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома (жисмоний шахслар учун нотариал расмийлаштирилган, юридик шахслар учун юридик шахс томонидан берилган) билан қатнашишлари шарт.
Кузатув Кенгаши.
Спасибо!
Теперь редакторы в курсе.