Жорий йилнинг 15 апрель куни “Фарғона Дори-Дармон” АЖ биносида бошқарув ходимлари ва тизимидаги дорихоналар, дорихона шахобчалари ҳамда омборхона мудирлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон “ «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш хақида» 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оши­риш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар томонидан Қарорда дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом, дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тар­тиби тўғрисидаги низом , Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида руйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республика­сида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон соғлигига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йук қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдикланганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига узгартиришлар киритилганлиги ва баъзи карорлари ўз кучини йукотганлиги тўғрисида ахборот берилди.

Thanks!

Our editors are notified.