Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга асосан 2018 йил март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланди.

Ҳукумат Фармойишга асосан 18 март 2018 йилда Ўзбекистонда “Navro’z” умумхалқ байрамига таёргарлик доирасида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди, унда “Фарғона Дори-Дармон”АЖ ва бўлинмаларининг барча ҳодимлари фаол иштирок этишди.

Thanks!

Our editors are notified.