Фаргона Дори-Дармон аксиядорлик жамиятининг фаолияти масалалари “Умумий саволлар” ва “Ишонч телефони” бойича

РЕГЛАМЕНТ

«Фаргона Дори-Дармон» аксиядорлик жамиятининг фаолияти масалалари “Умумий саволлар” ва “Ишонч телефони” бойича ушбу регламент «жамият фаолияти масалалари бўйича ягона телефон» ҳамда “Ишонч телефони” орқали олинган хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

1. Умумий қоидалар

1.1. «Фаргона Дори-Дармон» аксиядорлик жамиятининг «жамият фаолияти масалалари бўйича ягона телефони» ҳамда “Ишонч телефони” фуқаролар (ташкилотлар)нинг жамиайт фаолияти тўғрисидаги ахборотни хабар қилиш учун тўғридан-тўғри алоқа қилиш воситаси
ҳисобланади.

1.2. Регламентда қўлланиладиган асосий тушунчалар қуйидаги манога ега:
– «жамият фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”» тизими
– махсус телефон алоқа канали орқали ўтган фуқароларнинг телефон хабарларини қабул қилиш мажмуи;
– «Жамият фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”» тизимини ўрнатиш ва ишчи ҳолатда сақлаш;
– оператор – «Фаргона Дори-Дармон» аксиядорлик жамиятининг «Жамият фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”» орқали олинган хабарларни дастлабки тарзда кўриб чиқишни таминлайдиган ваколатли мансабдор шахси;
– аризачилар – «Компания фаолияти масалалари бўйичателефони ҳамда “Ишонч телефони”»га мурожаат етувчи шахслар;
– «Жамият фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”» га хабар
– «Фаргона Дори-Дармон» аксиядорлик жамияти аризачидан олган, кўриб чиқилиши лозим бўлган
жамият фаолияти ва бошқа масалалар тўғрисидаги ахборот.

2. «Жамият фаолияти масалалари бўйичателефони ҳамда “Ишонч телефони”» ишини
та‟минлайдиган кучлар ва воситалар

2.1. «Жамият фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”» ишини таминлашни Жамият Қабулхонаси (Умумий саволлар бойича) ва Девонхона (Ишонч телефони) ходимлари амалга оширадилар. Қабулхона ва Канселярия ҳодимлари зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:
– «Компания фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”» ишини ташкил етиш ва тизимлаштириш;
– «Жамият фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”»га келувчи хабарлар ва қўнғироқларни қабул қилиш, таҳлил қилиш, ҳужжатлаштириш;
– «Жамият фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”»га келувчи хабарларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш;
– хабарларни матн шаклига солиш ва Бошқарув Раисига (ёки унинг вазифаларини бажариб турган шахсга) билдириш.

2.2. «Жамият фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”» тизими Қабулхона ҳамда Жамият Канселяриясида тегишли равишда ўрнатилади.

2.3. «Фаргона Дори-Дармон» аксиядорлик жамиятининг алоқа тармоғи «Жамият фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”» ишининг узлуксизлигини ва унинг техник жиҳатдан созлигини таминлайди.

2.4. «Компания фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”» рақами интернет тармоғида «Фарг`она Дори-Дармон» аксиядорлик жамиятининг расмий веб-сайти – ҳттп://www.фердоридармон.уз/ да жойлаштирилади.

3. «Жамият фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”»дан
тушган қонгироқларни қабул қилиш, хабарларни ҳужжатлаштириш ва уларнинг ёзувларини
манфаатдор болинмаларга юбориш

3.1. «Жамият фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”»га келган хабарларни қабул қилиш қуйидаги телефон рақамига амалга оширилади:
0 595 400-93-61 – «Жамият фаолияти умумий масалалари бўйича телефон»
0 373 244-60-89 – «Ишонч телефон»
Фуқаролар (ташкилотлар)нинг хабарларини қабул қилиш масул шахслар томонидан: Иш кунлари –душанбадан жумагача соат 8.00 дан 17.00 гача амалга оширилади.

3.2. «Жамият фаолияти масалалари бўйича телефони ҳамда “Ишонч телефони”» га келувчи хабарлар ва қўнғироқларни қабул қилиш, таҳлил қилиш, ҳужжатлаштириш, уларни матн шаклига солиш оператор томонидан ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан ташқари амалга оширилади. Кўрсатилган малумотлар елон қилинганидан кейин, иш куни давомида қўнғироқлар бўлганда, оператор аризачи билан бевосита мулоқотга киришади. Оператор аризачига ўзини таништиради.

3.3. Телефон қўнғироқларига жавоб бераётганда масул шахс:
– фамилияси, исми, отасининг исми, егаллаган лавозимини айтиши;
– фуқарога масаланинг моҳиятини баён етишни таклиф қилиши;
– агар фуқаронинг мурожаатида компания фаолияти тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаса, қўнғироқ қилувчига у ўз мурожаатида ифодаланган малумотлар моҳияти бўйича қаерга мурожаат етиши лозимлигини тушунтириши шарт.

3.4. «Ишонч телефони» орқали олинган хабарлар албатта рўйхатдан ўтказилади, масул шахс томонидан Журналга киритилади, Журналда қуйидаги реквизитлар кўрсатилади:
– тартиб рақами;
– хабар олинган сана ва вақт;
– мурожаат етган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми;
– мурожаат етган фуқаронинг почта ёки електрон манзили, алоқа боғлаш учун телефон рақами;
– ташкилотлар учун:
ташкилотнинг номи ва манзили, мурожаат етган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, алоқа боғлаш учун телефон рақами;
– хабарнинг қисқача мазмуни;
– кўрилган чоралар тўғрисида малумотлар, шу жумладан хабар кўриб чиқиш учун кимга берилгани;
– изоҳлар.

3.5. Ижрочилар олинган ахборот билан ишни якунлагандан кейин унинг натижалари тўғрисида Бошқарув Раисига ахборот берадилар.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.