Ўзбекистонда 14-май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфексиясини юқтириб олганлар сони 8 кишига ошиб, 2620 нафарни ташкил етмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилишларича, 8 та янги касалланиш ҳолатининг 4 таси хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 таси ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.

Хориждан келиб, касалланиш қайд етилган фуқароларнинг 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, бир нафари Қозоғистондан келган.

Ҳозирда даволанишни давом еттираётган жами 533 нафар беморнинг 11 нафари оғир аҳволда. “Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда”, — дейилади ССВ ахборотида.

Aввалроқ, 13-май соат 23:00 ҳолатига кўра жами касалланиш ҳолатлари сони 2612 тага йетгани, ўша вақтда даволанишда бўлган 525 бемордан 12 нафарининг аҳволи оғирлиги маълум қилинган еди.

Маълумот учун, 13-май ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфексиясидан соғайганлар сони 2076 нафарга йетган, инфексия асоратлари оқибатида 11 киши вафот етган.

Thanks!

Our editors are notified.