“Фарғона Дори-Дармон” АЖ жамият тасарруфидаги автотранспорт воситаларини баҳолаш ва экспертизадан ўтказиш бўйича танлов эълон қилади.
Мустақил баҳоловчи ташкилотлар танловда иштирок этиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари лозим:
- Баҳолаш ва экспертиза қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусҳаси;
- Корхонанинг амалдаги таъсис хужжатлари нусхаси;
- Баҳолаш ва экспертиза қилишни амалга оширувчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигни тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- Баҳолаш ва экспертиза қилиш ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Баҳоловчиларнинг малакаси ва мутахассислигини тавсифловчи хужжатлар (малака гувоҳномаси, сертификат ёки диплом) нусхалари.
Хужжатлар қоғоз кўринишда, баҳоловчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ҳамда корхона муҳри билан тасдиқланган ҳолда
“Фарғона Дори-Дармон” АЖ нинг қуйидаги манзилига 05.02.2022 йил соат 17:00 га қадар юборилиши шарт.
Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси 50 уй.
Электрон почта манзили: info@ferdoridarmon.uz
Мурожаат учун телефон: (+99895) 400 93 64
Эслатма*- Келиб тушган таклифлар жамиятнинг ваколатли бошқарув органи томонидан кўриб чиқилади ҳамда тегишли қарор қабул қилинади. Жамият келиб тушган ҳар бир таклиф муаллифига жавоб қайтариш мажбуриятини олмайди.
Жамият бошқаруви
Thanks!
Our editors are notified.