Фарғона вилояти давлат хокимияти ва бошқаруви органларида ижро интизомига масъул рахбарларни хужжатлар билан ишлашини ташкил этиш, ижро интизомини мустахкамлаш хамда шахсий масъулиятини янада ошириш бўйича ўтказилган ўқув семинар дастури бўйича
М А Ъ Л У М О ТН О М А.
2018йил 13 февраль куни Фарғона вилояти Тадбиркорлар маркази мажлислар залида Фарғона вилояти давлат хокимяти ва бошқарув органларида ижро интизомига масъул рахбарларни хужжатлар билан ишлашини ташкил этиш, ижро интизомини мустахкамлаш хамда шахсий масъулиятини янада ошириш бўйича ўтказилган ўқув семинар ўтказилди.
Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Назорат бўлими бош мутахассиси Асадов Жасур Абдужабборович, Фарғона вилояти хокимлиги ташкилий назорат-гурухи рахбари аминжонов Саидмурод Гуломович, Фарғона вилояти хокимлиги мурожатлари билан ишлаш бўлинмаси мудири Ахунджанова Маърифат Машрабовна, Қўқон шахар хокимлигининг девонхона мудири Алимова Дилфуза Абдуллаевна, Фарғона шахар Соғлиқни сақлаш бўлими девонхона мудири Вахабова Феруза Обижоновналар сўзга чиқиб Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, махаллий хокимликларида хужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомини мустахкамлашга оид норматив-хуқуқий хужжатлар талабларини амалга ошириш механизимлари тўғрисида;
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари тўғрисида”ги Қонунинг ижросини таъминлаш бўйича махаллий хокимликларда амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида белгилаб олиниши мумкин бўлган устувор вазифалар тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси фармонлари, Қарорлари, фармойишлари ва Вазирлар Махкамасининг 1999 йилдаги 12-сон Қарори, ПК-2881 сонли қарори ва фармойишлари ижросини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлашда ахборот комуникация технологияларидан фойдаланиш ишларини яхшилаш тўғрисида тушинтиришлар беришди.
Шунингдек юқори ташкилотлардан келиб тушган хар бир Қарор ва топшириқлар четда қолдирилмаслигини, бошлиқ томонидан масъул ходимларга аниқ резолюциялар қўйилиб 3 кун муддат ичида тегишли бандлари бўйича буйруқ ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши, маълумот тарзида юборилган Қарор ва топшириқлар апарат йиғилишларида барча ходимларга хуқуқшунос томонидан таништириб, янги тасдиқланган қонунлар, хукумат қарорлари ва унга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ходимларга етказилиб борилиши кераклигини айтиб ўтишди.
Электрон хужжатлар алмашинуви “Е-хат”, “Е-хужжат” дастурлари тўғри юритилиши, 1-а, 2-б, 3-б назорат карточкалари юритилиб, резолюцияларга рахбар томонидан масъул ходимларга вазифаларни аниқ кўрсатилиши кераклигини алохида такидлаб ўтишди.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вертуал қабулхонасининг янги талқини “Онлайн-маслахатчи” модули бўйича тўғридан-тўғри савол-жавоб қилиниши йўлга қўйилиб, малакали масъул ходим томонидан мурожаатчининг дардини охиригача эшитиб, мурожаатчи билан хушмуомилада бўлиб, қонун доирасида тўғри жавоб берилиши ва мурожатни ўрганиб чиқиб, натижаси оператив хал қилиниш кераклигини айтиб ўтишди.
Thanks!
Our editors are notified.