Жанубий Калифорния университети олимлари иммунитетни бор-йўғи 3 кунда мустаҳкамлашнинг усулини топишди. Бу кашфиёт инсон организмини “қайта юклаш”га имкон беради, бироқ бу амалиётни ўтказиш учун қатъий тартиб-интизом талаб этилади.

Мутахассислар тегишли тадқиқотлар ўтказишган. Унинг натижалари иммунитетни мустаҳкамлаш учун кундузи истеъмол қилинувчи озиқ-овқат калориясини анча камайтириш лозимлигини кўрсатган. Олимларнинг айтишича, қисқа вақт оч қолиш организм учун фойдали.

Бунинг сири шундаки, кам вақт ичида оч қолиш организмдаги шикастланган ҳужайралардан фориғ бўлиш жараёнини ишга туширади.

Мутахассислар бир гуруҳ одамлар ортидан 6 ой кузатув олиб боришган. Уларни 2-4 кун оч қолиш организмга қандай таъсир қилиши қизиқтирган.

Бу кузатув иммунитетни мустаҳкамлашнинг энг самарали усули 3 кунга овқат ейишдан воз кечиш ҳисобланишини кўрсатган. Олимлар оч қолишдан кейин яна овқатланишга ўтиш вақтида асос ҳужайралар янги лейкоцитлар ҳосил бўлиши фаоллашгани ҳисобига иммунитетни “қайта юклашини” ўрнатишган.

Thanks!

Our editors are notified.