Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида Фарғона вилоятида «Фарғона Дори-Дармон» АЖ томонидан ижтимоий дорихоналар ташкил етилди ва ишда тушурилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 19 апрелдаги «Махаллий фармацевтика сохаси салохиятини янада ошириш ва импорт ўрнини босувчи дори воситалари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича чора- тадбирлар тўғрисида»ги 01-14/03-16-4- сонли хамда вилоят хокимлигининг 2016 йил 3 майдаги 197/01-49- сонли йигилиш баёни ижросини таъминлаш юзасидан жамият тизимида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жамият тизимидаги Данғара туманидаги 4-сонли, Ўзбекистон туманидаги 6-сонли, Ёзёвон туманидаги 7-сонли, Риштон туманидаги 8-сонли, Учкуприк туманидаги 9-сонли, Сух туманидаги 10-сонли, Богдод туманидаги 11-сонли, Фарғона шаҳар 2-сонли дорихоналари негизида 2016 йилда ижтимоий дорихона ташкил етилиши режалаштирилган.

Тизимдаги барча (8та) ижтимоий дорихоналар тўлиқ мукаммал таъмирланиб, дорихона савдо залида фитобар ташкил етилмокда. Фитобар керакли анжомлар билан жихозланиб, савдо залига юмшоқ ва қаттиқ мебел (диван, кресло, стол, стул, шкаф ва.х.к.) урнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган хисоб-китобларга кура 700 млн сум маблаг сарфланиши ва 8 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Республикамиз Мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида тизимдаги 3 та дорихона, Данғара тумани марказидаги 4-сонли, Ёзёвон тумани марказидаги 7-сонли, Учкуприк тумани марказидаги 9-сонли дорихоналар мукаммал таъмирдан чиқарилиб, қайта жихозланди ва ижтимоий дорихона сифатида 2016 йил 16 август кунидан ишга туширилди. Тизимдаги яна 5 та дорихона йил якунигача ишга туширилади.

Ижтимоий дорихоналарнинг вазифаси ахолини ижтимоий мухофаза қилиш мақсадида сифати кафолатланган, арзон нархлардаги дори воситалари ва тиббий буюмларни вилоятимиз ахолисига йетказиб бериш, 13 тоифадаги шахслар ва беморларни имтиёзли асосда врачлар рецепти асосида дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашдан иборат.

Ижтимоий дорихоналар савдо залида замонавий фитобарлар ташкил етилиб, ахолига махаллий доривор усимликлар асосида қайнатма, дамламалар, фиточойлар, фитоичимликлар тайёрлаб берилмоқда.

Шунингдек ахолига кулайлик яратиш максадида ижтимоий дорихоналар дам олиш кунисиз, танафуссиз, кечаю-кундуз 24 соат ишлаши таъминланади.

Ушбу ташкил етилган ижтимоий дорихоналарда махаллий фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг арзон нархларда яъни 15 фоиздан ошмаган устама қўллаган холда сотилиши белгиланган.

Thanks!

Our editors are notified.