“Фарғона Дори-Дармон” АЖ акциядорларининг умумий йиғилишини ўтқазиш ҳақида
Ҳурматли акциядорлар! “Фарғона Дори Дармон” АЖ (Юридик манзил: Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кучаси, 50-уй, электрон почта манзили: info@ferdoridarmon.uz, телефон: (0595) 400-93-64) Сизга 2023 йил 22 июнь соат 1000 да Қўқон шаҳар, Турон кўчаси, 76 – уйда акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг 2022 – йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2023– йил 16 – июнь куни ҳолати шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартиби қуйидача:
- Умумий йиғилиши Регламентини хамда саноқ комиссияси аъзолари сони ва таркибини тасдиқлаш.
- Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йилда амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботларини тасдиқлаш.
- Жамият Бошқарув раисининг 2022 йил якуни бўйича жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида хисоботини тасдиқлаш.
- 2022 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари ҳисоб- варағини тасдиқлаш.
- 2022 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг хулосасини тасдиқлаш.
- 2022 йил учун молия-хўжалик фаолияти текшируви натижалари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- 2022 йил молиявий – хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.
- Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- Жамият 2023 молиявий йилда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
- Жамиятнинг 2023 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш.
- Жамият бошқарув раиси билан тузилган билан мехнат шартномасини узайтириш.
- Жамият ижро органи аъзоларини қайта сайлаш.
- Жамият аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
- Жамиятда 2022 йил якуни бўйича корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахоланиши натижаларини маъқуллаш.
- Жамиятнинг ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойдаси ва 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойда ҳисобидан устав фондини капитализация йўли билан ошириш.
- Қўшимча акциялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш, акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартларини белгилаш. Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш. Сиз акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар билан жамиятда ёки жамиятнинг расмий веб сайти www.ferdoridarmon.uz орқали танишишингиз мумкин: жамиятнинг йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари хисоб – варағини, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссияси ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, корпоратив бошкарув тизимини бахолаш буйича хулосаси, жамият ижро органи раҳбари ва аъзолари номзодлар тўғрисида маълумот, жамиятнинг кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият устави ва ички низомлари янги таҳрири лойиҳаси.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши қатнашчилари шахсни тасдиқловчи хужжат билан ҳамда акциядор вакили эса Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома (жисмоний шахслар учун нотариал расмийлаштирилган, юридик шахслар учун юридик шахс томонидан берилган) билан қатнашишлари шарт.
Кузатув кенгаши.
Thanks!
Our editors are notified.