Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган сўнгги бемор 14-май куни соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Фарғонада тузалган сўнгги бемор — 40 ёшли еркак — Олтиариқ туманидан бўлиб, касалликни коронивирусга чалинган фуқаролар билан мулоқотда юқтириб олган еди.
“Шундай қилиб, вилоятдаги шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфексиясига чалинган 157 нафар беморнинг барчаси бутунлай соғайди”, — дея хабар бермоқда ССВ.
Ўзбекистонда 14-май соат 12:00 ҳолатига кўра коронавирус инфексиясидан бутунлай соғайганлар сони 2077 нафарни ташкил етмоқда. 14-май соат 10:00 ҳолатига кўра касалланганлар сони 2620 кишига йетган, 11 нафар бемор вафот етган.
Маълумот учун, аввалроқ Жиззах, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳам коронавирусдан холи ҳудудларга айланган еди, бироқ кейинроқ Навоий вилоятида олти кишида касаллик аниқланди.
Thanks!
Our editors are notified.