“Фарғона Дори-Дармон” АЖ да ёшлар иттифоқи Кенгашининг йиғилиши ўтказилиб, Кенгаш раиси сайланди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон фармони ижроси юзасидан “Фарғона Дори-Дармон” АЖда ёшлар иттифоқи Кенгашининг йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишни “Фарғона Дори-Дармон”АЖ Бошқарув раиси М.А.Турсунов олиб борди. Йиғилишда “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи” Фарғона вилояти Кенгаши, Қўқон шаҳар бўлими вакиллари қатнашдилар. Йиғилишда “Фарғона Дори-Дармон” АЖнинг 30 ёшгача бўлган 46 нафар ходимлари иштирок этдилар.
Йиғилишда жамият раиси М.А.Турсунов, “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи” Фарғона вилояти Кенгаши, Қўқон шаҳар бўлими вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон фармони ҳамда мазкур фармон талаблари, мазмун моҳияти бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, бугунги кунда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга яратиб берилаётган имкониятлар, айниқса, ёш оилаларга яратилаётган шароитларга тўхталиб, ўз хизмат вазифаларини бажаришларида содиқлик ва фидойилик кўрсатган холда мамлакатимизнинг ривожланишини муносиб хиссаларини қўшишлари лозимлиги таъкидланди.
Йиғилишда қатнашчиларининг қизиқтирган барча саволларига муносб тарзда жавоблар берилди.
Жамиятда “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” “Фарғона Дори-Дармон” АЖ кенгаши тузилди ва кенгаш раиси сайланди. Кенгаш раиси этиб, кўрсатилган 3 нафар номзоддан ҳозирги кунда “Фарғона Дори-Дармон” АЖга қарашли 1-сонли дорихона мудири вазифасида ишлаб келаётган Тиллаев Давлатжон Иброхимжон ўғли номзоди бир овоздан сайланди.
Йиғилишда Кенгашнинг вазифалари белгиланиб, тасдиқланди.

Thanks!

Our editors are notified.