Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби” тўғрисидаги низомга мувофиқ:
Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.
Бундан ташқари, шу низомга мувофиқ:
• Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
• Дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.
• Дорихоналар томонидан дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига риоя этиши керак.
• Дори воситалари ва тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида сотиш тақиқланади.