Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги №213-сонли «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Низом дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.

Низомда, чунончи, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказганлик гувоҳномасини олиш учун аризани кўриб чиқиш, гувоҳномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ойдинлик киритилган.

Гувоҳнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кундаги энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази ҳисоб рақамига ўтказилади.

Аризачи берган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг хорижий ишлаб чиқарувчисининг (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакилнинг) аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг асал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун йиғим суммаси Давлат марказининг кўрсатиб ўтилган тартиботларини амалга ошириш учун кетадиган харажатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган прейскурантга кўра амалга оширилади.

Низомда шунингдек, гувоҳномани олиш учун зарур ҳужжатлар ва намуналар рўйхати ҳам келтирилган.

Thanks!

Our editors are notified.