Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-415-сон Қарори (28.12.2023 йил) қабул қилинди.
Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш ва иш самарадорлигини ошириш учун «IТ-Меd» давлат муассасаси тугатилмоқда ва унинг вазифалари «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор –«UZINFOСОМ» МЧЖ зиммасига юклатилмоқда.
Унга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланмоқда:
• соғлиқни сақлаш тизимида бизнес- жараёнларини мақбуллаштириш ва соддалаштириш;
• «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек уларнинг бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
• тиббиёт ва фармацевтика соҳасида рақамли технологиялар ва коммуникациялар сиёсати ва стандартларини жорий этиш ва бошқалар.
Ҳужжат билан Республиканинг барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига уланади.
Thanks!
Our editors are notified.