Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Вазирликнинг Илм-фан ва инновациялар кенгашининг навбатдаги йиғилишида 2023-2026 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган амалий лойиҳалар ва 2023-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган инновацион лойиҳа ва Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги доирасида 2023-2025 йилларда амалга ошириладиган халқаро қўшма амалий лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Кенгаш аъзолари томонидан энергия тежовчи технологияларда фойдаланиладиган силитсид металл ва яримўтказгич бирикмалар асосидаги наноўлчамли плёнкаларни олиш технологиясини яратиш, Жанубий Оролбўйи ҳудудида яшовчи ўсмир қизларнинг репродуктив саломатлигига баҳо бериш ва оптимал реабилитация усулларини ишлаб чиқиш, саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш лабораториясини ташкил этиш, Кўзи ожизлар учун «Spelling audio dictionary» аудио қўлланмасини яратиш, халқаро матбуот эркинлиги рейтингларида Ўзбекистон мавқеини кўтаришнинг миллий концепциясини яратиш каби лойиҳаларини молиялаштириш қўллаб-қувватланди.
Thanks!
Our editors are notified.