Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида ҳар томонлама соғлом авлодни камолга етказиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдек олижаноб мақсад мужассам.

Бу борада Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар бўлими «Соғлом она ва бола йили»да тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. 60 ўринга мўлжалланган бўлим «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида замонавий тарзда жиҳозлангани ташхис қўйиш ва даволаш ишларини янада яхшилаш имконини бермоқда.
Болалар бўлими мудири Бахтиёржон Мирзаевнинг айтишича, тажрибали тиббиёт ходимлари кўрсатаётган сифатли тиббий хизмат самарасида болалар орасида учрайдиган касалликларни ўз вақтида даволаш ва олдини олишга эришилмоқда. Бу ерда ёш оналарга чақалоқ парвариши, репродуктив саломатлик, туғруқлар оралиғини сақлаш каби соғлом турмуш қоидалари бўйича малакали мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилади. Негаки, чақалоқнинг соғлом ўсиши онанинг тиббий маданиятига бевосита боғлиқ. Шунингдек, ногирон болаларга қулайлик яратиш мақсадида алоҳида палаталар ажратилган.
М.ҚОДИРОВ

Манба: fsh.uz

Thanks!

Our editors are notified.