Сунъий интеллект юрак хуружи хавфини башорат қилиш учун ишлатилиши мумкин, дейди британиялик олимлар. Тизим инсоннинг кейинги 10 йил ичида соғлиғи билан боғлиқ қандай муаммоларга дуч келишини баҳолашга қодир.

Тадқиқотни Оксфорд университети олимлари олиб боришди. Уларнинг фикрича, замонавий технологиялар минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Беморларда артерияларнинг тиқилиб қолиши ёки торайишини аниқлаш учун компютер томографияси қўлланилади. Буюк Британияда ҳар йили тахминан 350 минг киши ушбужараёндан ўтади. Aммо тадқиқот етарлича аниқ бўлмаслиги мумкин.

Олимларнинг хулосасига кўра, кўкрак қафасидаги оғриқлар билан касалхонага келган баъзи беморларда касалхонага ётқизиш учун сабаб топа олмайди. Улар уйга жўнатилади, аммо келажакда юрак хуружига дучор бўлиш хавфи юқори. Сунъий интеллект юрак-қон томир тизимининг ҳолати ҳақида тўлиқроқ маълумот беради.

Тадқиқотчилар 2,7 йил давомида тўпланган 40 000 дан ортиқ бемор маълумотларини таҳлил қилишди. Сунъий интеллект воситаси 3393 беморнинг маълумотларини кўриб чиқди ва юрак хуружи хавфини аниқ башорат қила олди. Шундан сўнг шифокорларга 744 нафар бемор учун сунъий интеллект томонидан яратилган хавф баҳолари тақдим этилди ва 45% ҳолларда даволаш усули ўзгартирилди, дея хабар беради mir24.

Шунингдек, россиялик олимлар сунъий интеллект ёрдамида юрак томирлари касалликларини ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштирмоқда. Юрак хуружидан ўлим хавфи ҳар бир бемор учун индивидуал бўлган турли омилларга боғлиқ. Сунъий интеллект маълум бир бемор учун энг хавфли омилларни аниқлаш ва шунга мос равишда даволаш усулларини танлаш имконини беради.

Яъни, беморда қон қуюқлашиши ва буйрак муаммолари бўлса, хавф ортади. Ушбу ҳолатларни эрта аниқлаш нохуш оқибатлар эҳтимолини 5-7 баравар камайтиради. Тадқиқот давомида муаллифлар турли маълумот тўпламларини, шу жумладан миокард инфарктини ўтказган 4677 бемор ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилдилар. Олимлар сунъий интеллект мутахассислар назаридан четда қолган аломатларни кўрсатишга қодир, дейишмоқда.

  • 12.Feb.2024

Thanks!

Our editors are notified.