Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-415-сон Қарори (28.12.2023 йил) қабул қилинди.

Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш ва иш самарадорлигини ошириш учун «IТ-Меd»  давлат муассасаси тугатилмоқда ва унинг вазифалари «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор –«UZINFOСОМ» МЧЖ зиммасига юклатилмоқда.

Унга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланмоқда:

• соғлиқни сақлаш тизимида бизнес- жараёнларини мақбуллаштириш ва соддалаштириш;

• «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек уларнинг бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;

• тиббиёт ва фармацевтика соҳасида рақамли технологиялар ва коммуникациялар сиёсати ва стандартларини жорий этиш ва бошқалар.

Ҳужжат билан  Республиканинг барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига уланади.

  • 04.Jan.2024

Thanks!

Our editors are notified.