Ҳиндистон ҳукумати бошқа фарм маҳсулотлари қатори йўтал сиропларини ишлаб чиқарадиган ва экспорт қиладиган Riemann Labs фармацевтика компаниясини тўхтатишни буюрди, деб хабар бермоқда Reuters. Бу заҳарли сироплар туфайли юзлаб болаларнинг ўлимига оид тергов доирасида мамлакатда санксия қўйилган олтинчи компаниядир.

Компания томонидан Камерунга Naturcold савдо белгиси остида йўтал ва шамоллаш сироплари экспорт қилинган. Ўтган ой Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Naturcoldнинг камида битта партиясида ўша мамлакатда болаларни ўлдириши мумкин бўлган жуда юқори даражадаги заҳарли бирикма борлиги аниқланганини айтди.

Riemann Labs раҳбарлари бўлиб ўтган ҳодисалар тўғрисида хабари бўлмаган, деб такидланади манбада. Журналистлар томонидан компания вакилларидан уларнинг маҳсулоти бўлиб ўтган фожеага алоқаси борлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот ололмадилар.

Маълумки, Naturcoldнинг сўнгги партияси 2022 йил март ойида Riemann Labs томонидан чиқарилган ва шундан сўнг йўталга қарши воситани ишлаб чиқариш ҳуқуқи Буюк Британияда рўйхатдан ўтган Fraken International компаниясига ўтган. Бироқ, Буюк Британия расмийлари мамлакатда бундай компания йўқлигини айтиб, бу маълумотларни тасдиқламаган.

Камерун аҳолисидан ташқари, Гамбия, Индонезия ва Ўзбекистондаги оилалар ҳинд сиропларидан зарар кўрган. Ўлганларнинг аниқ сони номаълум, оммавий ахборот воситалари камида 300 кишининг ўлганини хабар қилмоқда. Aввалроқ Ҳиндистон яна учта компаниянинг (Yarindo Farmatama, Universal Pharmaceutical Industries, AFI Farma) ишлаб чиқариш лицензияларини тўхтатиб қўйган, шунингдек, Maiden Pharmaceuticals ва Marion Biotech фаолиятини тақиқлаган эди.

  • 04.Aug.2023

Thanks!

Our editors are notified.