– Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2636тага етди
Президент Шавкат Мирзиеёв 13 май кунги видеоселектор йиғилишида эпидемиологик вазият туфайли чекловлар босқичма-босқич юмшатиб борилаётганига қарамай, ҳамон карантин тартиби амалда эканини таъкидлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 16 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 14 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2636 нафарни ташкил қилмоқда.», дейилади вазирлик хабарида.

16 нафар янги касалланиш ҳолатининг 6 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 10 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.

Бугун ҳозирча 36та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 60 нафар бемор тузалди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 81 фоизни ташкил қилмоқда.

Шифохоналарда 489 нафар бемор касалликдан даволанмоқда, улардан 11 нафари оғир аҳволда.

Thanks!

Our editors are notified.