Главная
So'ngi yangiliklar

XABARNOMA


Х А Б А Р Н О М А

"Фарғона Дори Дармон” АЖ акциядорларининг умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида

 

Ҳурматли акциядорлар! "Фарғона Дори Дармон” АЖ (Юридик манзил: Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кучаси, 50 уй, телефон: (0595) 400-93-64) Сизга 2019 йил 20 июн соат 1000 да Қўқон шаҳар, Турон кўчаси, 76 уйда акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг 2018 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2019 йил 14 июн куни ҳолати шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашувчи акциядорларни рўйхатга олиш эрталаб соат 800 дан бошлаб 945 гача давом этади.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартиби қуйидача:

1. Умумий йиғилиши Регламентини хамда саноқ комиссияси аъзолари сони ва таркибини тасдиқлаш.

2. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йилда амалга оширган ишлари бўйича хисоботларини тасдиқлаш.

3. Жамият Бошкарув раисининг 2018 йил якуни бўйича жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида хисоботини.

4. 2018 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари хисоб- варағини тасдиқлаш.

5. 2018 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори "HIMOYA-AUDIT” МЧЖ нинг хулосасини тасдиқлаш.

6. 2018 йил учун молия-хўжалик фаолияти текшируви натижалари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.

7. 2018 йил молиявий – хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.

8.Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган 2015 йили учун хисобланган дивидендларни жамият ихтиёрига олиш.

9.Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

10. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

11. 2019 молиявий йилда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

12. Жамият бошқарув раисини сайлаш ва у билан мехнат шартномасини тузиш.

13. 2018 йилда жамият аффилланган шахслари билан тузилган битимларни маъқуллаш, шунингдек аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

14. Жамиятда 2018 йил якуни бўйича корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахоланиши натижаларини маъқуллаш.

Сиз акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар билан жамиятда ёки жамиятнинг расмий веб сайти www.ferdoridarmon.uz орқали танишишингиз мумкин: жамиятнинг йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари хисоб - варағини, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссияси ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, корпоратив бошкарув тизимини бахолаш буйича хулосаси, жамият кузатув кенгашининг бошқарув раиси билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, жамиятнинг кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, 2018 йилда аффилланган шахслар билан тузилган битимларнинг руйхати.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши қатнашчилари шахсни тасдиқловчи хужжат билан ҳамда акциядор вакили эса Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома (жисмоний шахслар учун нотариал расмийлаштирилган, юридик шахслар учун юридик шахс томонидан берилган) билан қатнашишлари шарт .

Кузатув кенгаши


Автор: nematjon  29-05-2019, 12:20   Просмотров: 407   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы Вам рекомендуем зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.