Главная
So'ngi yangiliklar

YANGI YIL TABRIGI

 

Янги йил табриги

 

         2016 - йил кимгадир қайғули, яна кимгадир омадли бўлиб келди. Йил тугаб борар экан инсонлар бу йилда нималарга эришганларини ва нималарга эриша олмаганларини сарҳисоб қиладилар. Шу йилда эришган ютуқ ва камчиликлари ҳақида беихтиёр ўйлаб кўрадилар. Соғлик, оила, муносабатлар, маънавият ва молиявий сохаларда... Агар сиз учун 2016 – йил чинакам бахтли ва омадли бўлиб якун топаётган бўлса, кейинги йилингиз бунданда файзли ва ажойиб келишини тилаб қоламан. Агар бу йил сиз учун машаққатли ва жиддий йўқотишларга бой бўлган бўлса... унда қувонишингиз мумкинки, барча бугунги қийинчиликларимиз эртанги муваффақиятимиз учун бир зинапоя бўлиб хизмат қилади. Зеро ҳар бир қийинчиликдан сўнг албатта бир яхшилик келади.

        Кириб келаётган 2017 – йил сизларга энг буюк, муқаддас бўлган орзуларингизнинг рўёбга чиқишини тилаб қоламан! Хонадонингиз қувончи бўлган фарзандларингиз эл-юрт хурматига сазовор бўлган олимлар бўлиб етишишларига тилакдошман. Ота-онангизнинг дуолари ҳамиша сизга қаноат бўлсин. Янги йилингиз муборак бўлсин!

 

 

Умид учқунлари каби оппоқ қор,

Сенга айтар бир сирли гапим бор.

Янги йил келмоқда, Юртим элига

Омаду, қувончу, давлат бўлсин ёр!

 

 

 

 

 "Фаргона Дори-Дармон" АЖ

 

Джаббарова Гулихон

 

 

Автор: admin  29-12-2016, 09:57   Просмотров: 1685   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы Вам рекомендуем зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.